Захар Прилепинга суиқасд қилишда айбланган шаxс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: ТАСС

Ёзувчи ва сиёсатчи Захар Прилепин ҳаётига суиқасд қилишда айбланган Александр Пермяков умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

«Содир этган жиноятларининг ҳаммаси ва жазоларни қисман қўшган ҳолда, Пермяков* охир-оқибат 700 минг рубль миқдорида жарима билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади», – дейилади ҳукмда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 6 май куни Нижний Новгород областининг Борский районида Прилепиннинг машинаси портлаб кетган эди. Унинг қўриқчиси Александр Шубин воқеа жойида ҳалок бўлган, ёзувчининг ўзи эса оғир жароҳатланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.