Ўзбекистонда сув мототранспортининг максимал ҳаракатланиш тезлиги соатига 40 км гача чекланди

Фото: Открытые источники

Вазирлар Маҳкамаси сув транспортида рухсат этилган максимал тезликни ва атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

2025 йил 1 майдан бошлаб сув транспорт воситаларидан (ички ёнув двигатели ва электр моторли) фойдаланишга фақат тезликни автомат пасайтириш ускунаси, GPS мавжуд бўлганида ва у миллий GPS мониторинги ва навигация тизимига уланганида рухсат этилади.

Эндиликда сув транспортида рухсат этилган максимал тезлик 40 км/соатни, аҳоли тураржойлари чегараларидаги тураргоҳларда 20 км/соатни, пляжлар ва аҳоли дам олиш жойлари чегараларида эса 5 км/соатни ташкил этади.

2025 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслардан сув транспортидан (электр автомобиль транспортидан ташқари) фойдаланиш натижасида атроф-муҳитнинг ифлосланиши учун ҳар йили қуйидаги миқдорда компенсация йиғимлари тўланади:

– 10 БҲМ – моторли қайиқлар ва гидроцикллар учун;

– 15 БҲМ – катерлар учун;

– 25 БҲМ – яхталар учун.

Моторли (ички ёнув двигателли) сув транспорти воситаларини (шу жумладан эксплуатация қилишда) йиллик техник кўрикдан ўтказиш компенсация бадаллари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.

Мазкур чора-тадбирлар сув ҳавзаларида туризм хизматларини жадал ривожлантириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, сув ресурслари ифлосланишининг олдини олиш ва улардан оқилона фойдаланишга кўмаклашишга қаратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.