Зеленский Албанияга етиб келди
Украина президенти Владимир Зеленский Албанияга етиб келди, деб ёзади “Коммерсантъ” Албания ташқи ишлар вазири Игли Хасанига таяниб. Бу Украинада низо бошланганидан буён давлат раҳбарининг ушбу мамлакатга биринчи ташрифидир.
“Зеленскийни Тиранада қарши олиш мен учун катта шараф. Бу икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва Украинага унинг Россия тажовузига қарши қаҳрамонларча курашида бирдамлик изҳор этиш йўлидаги муҳим лаҳзага айланади”, — деб ёзди Хасани Х ижтимоий тармоғида.
AFP қайд этишича, Владимир Зеленский Албания бош вазири Эди Рама билан, шунингдек, Украина бўйича саммит доирасида минтақа етакчилари билан учрашади.
Аввалроқ Зеленский Саудия Арабистонига бориб, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашганди. Улар, хусусан, Украина президентининг “тинчлик формуласи”ни муҳокама қилганди.
Шарҳлар