Зеленский: Путиннинг ҳужумни тўхтатиш ҳақидаги таклифи – бу ультиматум. Унга ишониб бўлмайди
Украина президенти Владимир Зеленский Владимир Путиннинг музокаралар таклифига жавоб қайтарди.
“Бу ультиматум хабари бўлиб, аввалгиларидан фарқ қилмайди […] У тўхтамайди. Гитлер ҳам худди шундай қилганди. Шунинг учун биз бу таклифларга ишонмаслигимиз керак”, дейди Зеленский (иқтибосни Reuters келтиради).
Бугун Путин биринчи марта Украина билан музокаралар шартларини айтиб ўтди. Унга кўра, агар Украина ўз қўшинларини Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон областларидан олиб чиқса, бу имконли бўлади.
Бу баёнотлар Россия таклиф этилмаган Швейцариядаги Тинчлик саммити арафасида қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар