Зеленский Трампни фронт чизиғига ташриф буюришга таклиф этди
Америкалик сиёсатчи у ерда “ҳаммасини тушунтириши, ўз фикрлари билан ўртоқлашиши” мумкин бўларди, деди Украина президенти FOX News телеканалига берган интервьюсида. “Балки, унда (Днальд Трампда – муҳ.) қандайдир ғоя бордип. Билмадим”, – дея қўшимча қилди Владимир Зеленский.
У қандай қилиб Трамп 24 соат ичида урушни тўхтатиши мумкинлигини аввалгидай тушунмаётганини таъкидлади. Республикачи АҚШ президенти лавозимига сайланган тақдирда, буни қилишини бир неча бор билдирганди.
Шунингдек, Зеленский Украинага нафақат Трамп, балки АҚШда “қарорлар қабул қиладиган барча кишилар” келиши, улар одамлар билан гаплашиб кўриши ва шу ернинг ўзида “бу урушни ким бошлаганини ва аслида нималар бўлаётганини тушуниши” маъқул бўлишини билдирди.
Шарҳлар