Зеленский: Украина НАТОга аъзо бўлади — бу аниқ

Фото: Топор

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг норасмий ташриф билан Киевга келди ва Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

Учрашувда Зеленский ва Столтенберг қуйидаги баёнотларни беришди:

— Украина НАТОда бўлиши аниқ, чунки Европа хавфсизлигини усиз тасаввур этиб бўлмайди;

НАТО Бош котиби Столтенберг, “Украина вақти келганида НАТОга қўшилади”

— Биз аллақачон НАТО давлатлари билан яккама-якка ишлаяпмиз;

— Россия Қуролли Кучлари биз шерикларимиздан, асосан АҚШдан ёрдам кутаётганимизда вазиятдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда;

— Россия армияси ҳужумкор ҳаракатларга тайёрланяпти, биз биргаликда унинг режаларини барбод қилишимиз керак;

— Вашингтондаги НАТО саммити Альянс учун “куч лаҳзасига”га айланиши мумкин;

— Украина НАТОга таклиф қилишга лойиқ;

— НАТО ўз кучидан қўрқмаслиги керак;

— “Биз аллақачон НАТО стандартлари бўйича ишлаяпмиз, НАТО давлатларидан келган қуроллардан фойдаланяпмиз ҳамда Альянс тамойиллари ва доктринасига амал қиляпмиз.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.