Зеленский Минскга ўхшаш келишувларини такрорлашдан бош тортди

Фото: Коммерсант

Владимир Зеленский Минскка ўхшаш янги шартномалар тузмоқчи эмаслиги тўғрисида Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

“Биз Минск келишувларини эмас, балки ҳудудимизнинг бошқа қисмини ҳам йўқотмасликни хоҳлаймиз. Биз янги «музлатилган» можароларга ишонмаймиз”, – деган у.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, гап Украинанинг «хавфсизлиги» ҳақида кетмоқда.

Зеленский, шунингдек, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Украина бўйича можарони 24-48 соат ичида ҳал қилиш мумкинлиги ҳақидаги ғоясини ҳам рад қилган.

Бундан ташқари, Зеленский Киевга Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлиш эвазига ўз ҳудудларининг бир қисмини бериш расман таклиф қилинмаганини қўшимча қилган.

«Ҳеч ким бизга расман бундай таклифлар билан чиқмаган, айрим оммавий ахборот воситаларида, фақат баъзи иғвогар овозлар шундай хабар бермоқда», деган у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.