Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди

Фото: Lee Jin-Man / Getty Images

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини маълум қилди, дея хабар беради “Ренхап” Аввалроқ у ҳукумат билан фавқулодда йиғилиш чоғида ўзига қарши импичмент жараёнини ўтказишга уринишлар ҳақида маълум қилганди.

Юн Сок Ёл буни “мамлакатни КХДР коммунистик кучлари таҳдидларидан ҳимоя қилиш ва давлатга қарши унсурларга қарши туриш” зарурати билан асослади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.