Жонсон: Путин НАТОга ҳужум қилиши мумкин, буни истисно қилиб бўлмайди
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсоннинг фикрича, Путин президентлиги пайтида Россия НАТОга аъзо давлатларга ҳужум қилишига ишонади. У бу ҳақда “Европейская правда” нашрига берган интервьюсида айтган.
“Ҳа, у (Путин – таҳр.) ҳужум қилиши мумкин. Мен буни истисно қилиб бўлмайди, деб ўйлайман «, – деди Жонсон.
Шу аснода, у, хусусан, Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсон билан суҳбатини эслади.
“Масалан, унинг ваҳимали интервьюсида Польша ҳақида гапиргани менга ёқмади. Ва мен ишонаманки, у шунга ўхшаш нарсани қилишга ҳаракат қилиши мумкин «, – дея қайд этади Жонсон.
Унинг сўзларига кўра, агар Путин Украинада муваффақият қозонса, Россиянинг НАТО давлатларига ҳужум қилиш эҳтимоли ортади.
“Шунинг учун у муваффақиятга эришмаслиги керак. У мағлубиятга учраши керак «, – деди Жонсон.
Охирги ҳафталарда НАТО га аъзо бир қатор Европа давлатлари ҳам яқин келажакда Россия тажовузи хавфи ҳақида огоҳлантирганди.
Шарҳлар