Жонсон: Путин НАТОга ҳужум қилиши мумкин, буни истисно қилиб бўлмайди

Фото: РБК

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсоннинг фикрича, Путин президентлиги пайтида Россия НАТОга аъзо давлатларга ҳужум қилишига ишонади. У бу ҳақда  “Европейская правда” нашрига берган интервьюсида айтган.

“Ҳа, у (Путин – таҳр.) ҳужум қилиши мумкин. Мен буни истисно қилиб бўлмайди, деб ўйлайман “, – деди Жонсон.

Шу аснода, у, хусусан, Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсон билан суҳбатини эслади.

“Масалан, унинг ваҳимали интервьюсида Польша ҳақида гапиргани менга ёқмади. Ва мен ишонаманки, у шунга ўхшаш нарсани қилишга ҳаракат қилиши мумкин “, – дея қайд этади Жонсон.

Унинг сўзларига кўра, агар Путин Украинада муваффақият қозонса, Россиянинг НАТО давлатларига ҳужум қилиш эҳтимоли ортади.

“Шунинг учун у муваффақиятга эришмаслиги керак. У мағлубиятга учраши керак “, – деди Жонсон.

Охирги ҳафталарда НАТО га аъзо бир қатор Европа давлатлари ҳам яқин келажакда Россия тажовузи хавфи ҳақида огоҳлантирганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.