,

ЖССТ янги пандемия ҳақидаги хабарларни рад этди

Фото: Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакиллари Роспотребнадзор (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат) билан суҳбатда 2024-йилда янги пандемия юз бериши ҳақидаги баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди, деб ёзади “РБК”.

Аввалроқ ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус 2024 йил майида янги пандемия юзага келиши эҳтимоли ҳақида айтиб ўтган эди.

“Роспотребнадзор Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва ЖССТ бош қароргоҳи вакиллари билан маслаҳатлашувлар олиб борди, улар баъзи Telegram-каналлар томонидан тарқатилган, янги пандемия ҳақидаги хабарлар ишончсиз эканини тасдиқлади”, — дейилади хабарда.

Роспотребнадзор маълумотларига кўра, ЖССТ раҳбари пандемияларга қарши кураш бўйича янги халқаро битим ишлаб чиқилаётгани, у 2024 йил майигача якунланиши кераклиги ҳақида гапирган. Бундай ҳужжатни тайёрлаш ҳақидаги қарор Россия иштирокида 2021 йил декабрида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси махсус сессиясида қабул қилинган.

Аввалроқ Хитой COVID-19 пандемияси бошланганини икки ҳафта яшириб келгани маълум бўлган эди. Хитой тадқиқотчиларидан бири Пекин ўлимга олиб келувчи коронавирус тарқалгани ҳақида расман эълон қилишидан икки ҳафта аввалроқ, COVID-19 ни келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 вируси тузилмасининг деярли тўлиқ кетма-кетлигини маълумотлар базасига юклаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.