Юрак ҳикоялари. Тўққизинчи ҳикоя «Ҳамма бахтли бўлсин!»
«Ҳамма бахтли бўлсин!»
Тарихда булиб ўтган ҳодисани ўзгартиб бўлмайди. Бўлиб ўтган ҳодиса – бўлди, кетди, фақат изи қолди. Гулжамила Икромованинг ҳикоясини эшитар эканман, мамлакат ва унинг фуқароларининг тақдири узвий боғланганлигини ва ҳатто болаларингни болаларига ҳам таъсир қилиши мумкинлигини эътироф этмасдан илож йўқ.
Саксонинчи йилларда олти фарзанд онаси Гулжамила колхозда ишлар эди. Кўп болали она эканлигига ҳеч ким ҳеч қандай имтиёз бермаган. Икки йиллик декрет таътили ва яна далага – эртадан кечгача. Давлат учун энг муҳими режа бажарилиши эди. Болалар куни бўйи бувисини қарамоғида деб ҳисобланарди, лекин аслида ўз ҳолига ташлаб қўйилган эди. Гулжамолнинг бир ўғлининг бармоқларини пилорама кесиб ташлаган, бир неча йил ўтгач, шунинг асабий асорати натижасида у қандли диабетга мубтало бўлиб қолди.
Ҳаёт давом этавераркан, мактаб, кейин коллежни тугатиб, уғли ўйланди, ўзидан кўпайди. Иккинчи қизи – Шахнозага туғма юрак хасталиги (ТЮХ) ташҳиси қўйилди. Еттинчи март куни икки ёшга тўлади. Оилада учта бола бор, энг каттаси олти ёшда, кенжаси – олти ойлик. Шахнозани Тошкентга бувиси Гулжамила, неварасиниг «юрагидаги шовқинларни даволаш учун», олиб келди. Лекин юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсонини (ЮҚЎПН) фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин.
ТЮХ ҳар бир минг туғилган чақалоқлар орасида 6-7 марта учрайди – бу барча туғма касалликларнинг 30% ташкил этади. Лекин янги туғилган чақалоқлар ва бир ёшгача бўлган болалар ўлими сабаби сифатида биринчи ўринда туради. Бола бир ёшдан ошган кейин болалар орасида ўлим ҳодисалари кескин камаяди ва 1 ёшдан 15 ёшгача ТЮХ сабабидан нобуд бўлганлар сони 5% ошмайди. Албатта, бу катта ва жиддий муаммо эканлиги барчага айён. ТЮХни даволашни фақат жарроҳлик йўли билан таъминлаш мумкин. Кардио жарроҳлик ютуқлари туфайли олдин операция қилиб бўлмайдиган ҳолатларда ҳам ҳозир мураккаб реконструктив операциялар қилиб, касалликни даволаш мумкин.
Ҳозирги кунда ТЮХ чалинган болаларга ёрдам беришда хасталик турини аниқлаб, жарроҳлик клиникасида юқори малакали операция ўтказиш энг долзарб масала.
Наслий касаллик сифатида ТЮХ кам учрайди, бу касаллик ривожланишига хомиланинг биринчи триместрида (биринчи уч ойида) содир бўлган салбий таъсирлар (вирус касалликлари, масалан қизилча, бир ҳил дорилар таъсири, қисқа тўлкинли нурланишлар, чатоқ экология) асосий сабаблар ҳисобланади. .
Боланинг отасининг соғлиғи ҳам муҳим омил ҳисобланади. Бошқа сабалар ҳам бўлиши мумкин. Улар қаторида асосий деб яқин қариндошлар орасидаги никоҳлар, бузилган экология, онанинг ёши, эрғхотиннинг эндокрин касалликлари, токсикоз, биринчи триместрда бўлиб ўтган боланинг тушиш ҳавфи, олдин онадан ўлик бола туғилганлиги, яқин қариндошлар орасида ЮТХ билан туғилган болалар борлигини шифокорлар алоҳида кўрсатадилар.
Шу ерда пахта далаларга мўл-кўл сепилган дефолиант ва пестицидларни ҳам эсга олиш жоиз. ТЮХ олиб келадиган омиллар ҳақида албатта гапириш керак, улар ҳақида телевизор экранлари, рўзномалар орқали яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларни одатий ҳол, токсикоз ҳаммада бўлади-ўтади, ҳомиладор аёлни шифокор томонидан кузатилишини расмиятчилик деб ҳисоблайдиганларга қараб жар солиш даркор.
Шахноза операцияга жуда ҳам муҳтож эди. Ўзбекистонда болаларни операция қилиш ва даволаш бепул, лекин ҳозирча давлатимиз юракда операция ўтказилишига муҳтож барча болаларни оксигенатор ва бошка зарур ашёлар билан таъминлашга имкони йўқ.
Оксигенатор – очиқ юракда жарроҳлик ўтказилаётганда бир марта ишлатиладиган қимматбаҳо мослама.
Шахноза учун керакли оксигенатор «Сочная долина» савдо маркаси 2015 йилда ўтказган «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акциясидан тушган маблағ ҳисобидан сотиб олинди. Ноябр ойи мобайнида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган пулнинг бир қисми оғир хасталикка чалинган болаларни операция қилиш учун ўтказилган эди. Акция 15-та боланинг операция қилиш учун етарли пул йиғди. Бу маблағлар шундай операцияларни амалга оширадиган Тошкент педиатрия институтининг клиникасига ўказилди. Ўз қаровидаги беморларни туғилган кунидан ёки ТЮХ ташҳиси қўйилган кундан бери биладиган, уларнинг оилавий аҳволидан, ота-оналарининг имкониятидан яхши хабардор шифокорлар кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи операцияга муҳтож болаларни ўзлари танлаб, тавсия қилдилар.
Гулжамила опанинг чеҳрасида табассум, операция муваффақиятли ўтди ва улар невараси билан уйига, Бухоро вилоятининг Халқободига шошиб туришибди. «Баҳор ҳам келиб қолди. 15 неварам бўлса, 12 сотиҳ ерим ҳам бор ва ҳаммаси менга муҳтож. Ҳаммаси бахтли бўлсин!» деди, суҳбатни якунлар эканмиз, Гулжамол опа.
Бу ўн бешта «Юрак ҳикояларидан» тўққизинчиси ва ҳали буларнинг давоми бор.
Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя «Мен бор жойда доим қуёш чарақлайди…»
Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя «…Энди мен яшашни истайман!»
Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя «Ура, мен операцияга бораман!»
Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя «Рукотворное чудо»
Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя «Ойи, менга апельсин беринг!»
Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя «Танишлар, у ҳали ҳам ҳайетми деб, ажабланишар эди…»
Юрак ҳикоялари. Еттинчи ҳикоя «Алло, алло, юракжон!»
Юрак ҳикоялари. Саккизинчи ҳикоя «Эврика, мени тузатишти!»
Шарҳлар