Ҳокимлик таҳририятнинг болалар майдончалари ҳақидаги сўровига жавоб бермади
10 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги Anhor.uz таҳририятининг ахборот олиш бўйича сўровини қабул қилганди. Унда таҳририят Сирғали-1, “Навқирон” маҳалласи “Баркамол авлод йили” доирасида 2011-2015 йилларда болалар майдончаларини тиклаш ва янгиларини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилган-киритилмагани билан қизиққан эди. Шунингдек бизни қанча болалар майдончаси қурилгани, реконструкция қилингани ва уларга қанча бюджет маблағи сарфлангани ҳам қизиқтирарди.
Бундан ташқари ҳокимлик 1 октябрдаги таҳририят сўровини ҳам эътиборсиз қолдирди (у ҳокимлик томонидан 2 октябрда қабул қилинган). Унда биз дастур доирасида бутун Тошкент бўйлаб нечта болалар майдончаси қурилгани ва ободонлаштирилгани, болалар майдончалари паспортизация ва инвентаризация қилинган-қилинмагани ҳақидаги маълумотларни сўрагандик.
Бир ой ичида Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунни икки марта бузди. Мазкур қонун давлат органларининг ОАВ сўровларига 7 кун ичида жавоб беришини мажбурий қилиб қўйган.
Шарҳлар