Нега Руслан Чагаев рингга Россия байроғи остида чиқди?

Нега Руслан Чагаев рингга Россия байроғи остида чиқди?

6 июль куни ўзбекистонлик таниқли боксчи Руслан Чагаев пуэрто-риколик Фрес Окендога қарши рингга чиқди. Жанг бошланишидан олдин ҳамма жойда, шу жумладан “WBA”нинг расмий сайтида ҳам Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган Чагаев рингга Россия байроғи ва Россия гимни остида чиққан ҳолда деярли ҳаммани ҳайрон қолдирди.  
Тошкентда шағал ортилган «Камаз» автомобили поезд билан тўқнашиб кетди

Тошкентда шағал ортилган «Камаз» автомобили поезд билан тўқнашиб кетди

Тошкентда «Крестик» деб аталадиган чорраҳа билан Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ТАПОиЧ) чорраҳаси орасидаги темирйўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Воқеа 6 июль, якшанбада, куннинг биринчи ярмида содир бўлди.
Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича чемпионга айланди

Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича чемпионга айланди

Сўнгги икки мундиалда жами 9 та учрашувни бошқарган  ўзбекистонлик футбол рефериси Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича рекорд ўрнатди.
Россиядан Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмаларининг ҳажми 12%га камайди

Россиядан Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмаларининг ҳажми 12%га камайди

2014 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 910 млн доллар миқдорида пул  жўнатилган, бу 2013 йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 11,73%га кам. Бу ҳақда Россия Марказий банкининг маълумотлари далолат беради.  
ОАВ: Келесдаги номаълум мавжудот ҳақидаги маълумот ҳазилми ёки ҳақиқат?

ОАВ: Келесдаги номаълум мавжудот ҳақидаги маълумот ҳазилми ёки ҳақиқат?

6 июль куни Facebook ижтимоий тармоғи ва Telegram’га ўхшаган мессежерлар орқали тунда Тошкент-Келес йўлидаги кўприк ёнида жойлашган уйлар томида ва кўприкнинг ўзида инсонни эслатувчи, бироқ одам бўлмаган қандайдир бир мавжудот кўрилгани ҳақидаги “тезкор” маълумот  тарқалиб кетди. 
Хоразмда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушди

Хоразмда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушди

Хоразмдаги Питнак автомобиль заводи ишга тушгач, воҳада автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган  бешинчи корхона — “Шовот Подшипник” МЧЖ ҳам ўз фаолиятини бошлади. 
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Киевга парвозларни тиклади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Киевга парвозларни тиклади

Шу йилнинг 15 июлидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Киев йўналишидаги парвозларни тиклайди. Тошкентдан парвоз қиладиган рейслар сешанба (соат 18:20) ва пайшанба (соат 08:50) кунлари амалга оширилади.