Санкт-Петербургнинг “Пулково” аэропортида Ўзбекистондан учиб келган йўловчиларнинг юки кўрикдан ўтказилганида 6 кг олма, 12 кг қовун ва 3 кг қуруқ мевалар борлиги аниқланди ва улар олиб қўйилди.
29 июнь куни “Манас” аэропортида Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси, “Эзгулик” жамиятининг раҳбари Васила Иноятова Қирғизистон ҳудудига киритилмади. Чегара назорати ходимлари ҳуқуқ ҳимоячисига мамлакатга киришнинг рад этилиши сабабини тушунтирмади, унга фақат Ўзбекистонга қайтгунига қадар ёки бошқа мамлакатга жўнаб кетгунича транзит зонада бўлиши кераклигини маълум қилишди, холос.
Россиянинг Тожикистонда Рогун ГЭСи қурилишини якунига етказиш масаласи бўйича позициясини шарҳлар экан, мамлакат ташқи сиёсий идорасининг расмий вакили Александр Лукашевич мазкур масалани ҳал этишда Марказий Осиёдаги барча манфаатдор давлатлар қатнашишига умид билдирди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 27 июнь куни Кичик ҳалқа йўлида собиқ «Комфорт-Элит» дўконининг рўпарасида содир бўлган. Тўқнашган автомобиллардан бири – инкассаторлар кетаётган машина ағдарилиб кетган ва ундан йўлга пуллар сочилган.
Қурилиш материаллари бозорида олиб сотарлик ҳолатлари кўпайгани муносабати билан давлат томонидан цемент сотиб олишга лимит қўйилди. Энди битта харидорга кўпи билан 50 тонна цемент сотилади.
Ўтган ҳафта мобайнида республика ҳудудида 295 та ёнғин содир бўлди. Турли сабабларга кўра юз берган ёнғинларда 2 нафар фуқаро тан жароҳати олди, 1 млрд. 254 млн. 228 минг 54 сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 1 млрд. 433 млн. 890 минг 233 сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди.
МХХнинг махсус операцияси натижасида Давлат божхона қўмитасининг турли бўлинмаларида ишловчи юзга яқин ходим, хусусан, қўмитанинг контрабандага қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари ҳам ҳибсга олинган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: