Қайтадан ишга тушган Чилонзор савдо марказининг биринчи иш кунида шакарга навбат кузатилди

Қайтадан ишга тушган Чилонзор савдо марказининг биринчи иш кунида шакарга навбат кузатилди

27 июнь куни янгиланган «Чилонзор» савдо марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Шу куни савдо марказидаги шакар савдосига мўлжалланган растада харидорларнинг катта навбати юзага келди. Шакар қандай нархда сотилгани ҳақида маълумот йўқ, деб ёзади Kun.uz нашри 12news.uz га таянган ҳолда.

 

Очилиш маросими муносабати билан шакар чегирма билан ва чекловларсиз сотилган-сотилмагани ҳам номаълум.

Қайд этиш жоиз, «мураббо мавсуми» бошланган май ойи охири – июнь ойи бошидан буён Тошкентда шакар нархи ошиши кузатилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.