Ўзбекистон ҳаво кемаларида парвоз қилувчилар сони 81 мингтага камайди

Ўзбекистон ҳаво кемаларида парвоз қилувчилар сони 81 мингтага камайди

2014 йил январь-сентябрь ойларида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг хизматларидан 1,976 миллион йўловчи фойдаланган, бу 2013 йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичдан 4,1%га кам, дея хабар беради МАКнинг матбуот хизмати.

Авиакомпания ҳаво кемаларида 17705 та рейс амалга оширилган, бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 843 тага кам.

Ҳисобот даврида узоқ хорижга 616,5 мингта йўловчи ташилган. Париж, Рига, Токио йўналишларидаги авиаташувлар камайиши ва шу йилнинг 30 майидан бошлаб Женевага рейсларнинг ёпилиши ҳисобидан 2 фоизга камайиш кузатилган.

Маҳаллий йўналишларда МАК 422,3 мингта йўловчи ташилган (5,7% га кам), МДҲ мамлакатларига эса – 940 минг нафар йўловчи (4,9%га кам).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.