Биз сентябрь ойи ўртасида Самарқанддаги ЮНЕСКО томонидан қўриқланадиган зонада 14-уй бузилгани ҳақида ёзгандик. Уй мулкдори Элона Волованинг таъкидлашича, бузиш ишлари компенсациясиз ва мулкдорсиз амалга оширилган. Ўз навбатида, Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг Самарқанд вилоят бошқармаси Samcity.uz таҳририятига 2020 йил 8 сентябрдаги 640 млн 815 минг сўмга берилган электрон тўлов топшириқномасининг нусхасини тақдим этганди.
 
Alerte Héritage  халқаро ноҳукумат уюшмасининг маълум қилишича, Маданият вазирлиги ва шаҳар ҳокимлигининг юз берган воқеа ҳақидаги маълумотлари “бир-бирига зид, аммо улардан, бир томондан давлат муҳофазаси остидаги республика ёдгорликлар рўйхати ва, иккинчи томондан, ЮНЕСКО томонидан Жаҳон меросининг бир қисми сифатида белгиланган зоналар рўйхати (уларнинг бутлиги учун Ўзбекистон ҳукумати ЮНЕСКО олдида жавобгар ҳисобланади) орасида тафовут мавжудлигини тушуниш мумкин”/

«Ушбу ҳуқуқий камчиликдан фойдаланган ҳолда, шаҳар ҳокимияти ўзлари тўхтатишни бир неча бор ваъда қилган ЮНЕСКОнинг “қўриқланадиган қизил зонаси”даги тарихий иншоотларни бузиш сиёсатини давом эттирмоқда», - дейилади хабардар.
 
Ташкилот “Ўзбекистон шаҳарларида қўриқланадиган зоналардаги ёдгорликларни йўқ қилиш билан боғлиқ вазиятни ўзгартиришга ёрдам беради деган умидда”, ушбу масала бўйича ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги офиси ўз позициясини эълон қилишини сўрамоқда.
 
Маданият вазирлиги бузиш ишлари бўйича тергов ўтказиш илтимоси билан Бош прокуратурага мурожаат қилиш ниятида. Хусусан, вазирлик ўз хабарида бир нечта бандларни қайд этади:

·         Нега Маданият вазирлиги Амир Темур14 манзили бўйича жойлашган объектнинг бузилиши ва бузиш ишларининг ўзи ҳақида суд қарори чиққани тўғрисида хабардор қилинмади?   
·         Маданият вазирлиги 1990-2000 йилларда тарихий объектларнинг рўйхатдан ўчирилиши бўйича тергов ўтказиш илтимоси билан Бош прокуратурага муржаат қилади.
·         Самарқанд вилоят Маданий мерос бошқармасининг бошлиғи Департаментни бино бузиб бўлинганидан кейин бино бузилгани ҳақида хабардор қилган.
·         Маданият вазирлиги, агар тарихий объектни буизш ишлари Самарқанд ҳокимлиги томонидан амалга оширилган ва бу Маданият вазирлиги билан мувофиқлаштирилмаган бўлса, унда Самарқанд ҳокимлиги бузиш ишлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва бунга алоқадор шахслар содир этган ҳаракатлари учун қонунчиликка мувофиқ жазоланиши кераклигини билдиради.
·         Маданият вазирлиги Самарқанд вилоят маданий мерос бошқармаси ҳузуридаги экспертлар кенгаши ноқонуний эканини, чунки унинг таркиби Маданий мерос департаменти томонидан кўриб чиқилмаганини (зарур ҳужжатлар тақдим этилмагани учун), маданият вазири томонидан тасдиқланмаганини, Маданий мерос департаменти ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши экспертларидан бирининг мажбурий иштирокида процедура талабларига амал қилинмаганини билдиради. Шу муносабат билан унинг барча қарорлари бекор қилинади.
·        Айни пайтда Маданият вазирлиги томонидан нафақат Ўзбекистон маданий мероси объектлари рўйхатига кирган (2019 йил октябрда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган), балки ушбу рўйхатга кирмаган, аммо тарихий-маданий қийматга эга бўлган объектларини сақлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.