Машҳур “Мингта фаришта ва бир сурат” октябрь ойида Тошкентда намойиш этилади
7-9 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро туристик ярмарка доирасида Леким Ибрагимовнинг машҳур “Мингта фаришта ва бир сурат” арт-лойиҳаси тақдим этилади, дея хабар беради UZ24 нашри.
2000 йилда таниқли рассом Леким Ибрагимовда машҳур “Минг бир кеча” эртаклари асосида катта сурат яратиш ғояси туғилган эди. Ушбу лойиҳа концепцияси пишиб етилиши учун рассомга ўн йил вақт керак бўлди ва 2010 йилда у ўз ғоясини амалга оширишга киришди. Уни яратишга икки йил вақт кетди.
Леким Ибрагимов ўз лойиҳасига “Мингта фаришта ва бир сурат” номини берди. Асар мингта алоҳида суратдан иборат бўлиб, ўз моҳиятини жуда аниқ акс эттирган. Ҳар бир сурат барча маънода тўлақонли картинадир. У яхлит кўринишда 500 метр квадрат майдонни (баландлиги 8 метр, узунлиги 66 метр) эгаллайди.
Замонавий санъатда ушбу асарга ўхшаши йўқ. У кўплаб халқаро кўргазмаларда намойиш этилиб, санъат ихлосмандларининг олқишига сазовор бўлган.
Шарҳлар