Самарқанд ва Бухорода Исроил киноси кунлари ўтказилади

Самарқанд ва Бухорода Исроил киноси кунлари ўтказилади

Исроил элчихонаси ва «Ўзбеккино» Миллий Агентлиги Самарқанд ва Бухорода Исроил киноси кунларини ўтказади, дея хабар беради Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Самарқандда Исроил фильмлари 20-23 ноябрь кунлари «Шарқ юлдузи» кинотеатрида намойиш этилади, Бухорода эса Исроил киноси кунлари 27-30 ноябрь кунлари «Бухоро» кинотеатрида бўлиб ўтади.

Барча сеансларга кириш бепул. Томошабинлар эътиборига «Муаллим Ирена» ва «Қабристон клуби» ҳужжатли фильмлари, «Сев ва рақсга туш», «Шломи юлдузи» ва «Ўлчам аҳамиятга эга» бадиий фильмлари ҳавола этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.