Режиссёр Жаҳонгир Ахмедов Президент Администрациясида иш бошлайди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Ахмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
«Ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда “Эзгу-фильм” киностудияси бош режиссёри лавозимларида ишлаб келган», – дейилади хабарда.
У режиссёр сифатида “Исломхўжа”, “Илҳақ” каби тарихий фильмларни суратга олган.
Улашиш:
Шарҳлар