“Умра” тадбирларини амалга оширувчи айрим туроператорларнинг лицензияси тўхтатилди

Фото: mehrob.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ, жорий йил 1 ноябридан бошлаб фуқароларга “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

“Умра” зиёратига боришда қарорда келтирилган талаблардан келиб чиққан ҳолда махсус лицензияга эга бўлмаган туроператорлар хизматидан фойдалинишда огоҳ бўлишни ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмаслик учун лицензияга эга бўлган туроператорлар билан ҳамкорликда ишлаш тавсия этилади.

“Лицензияга эга бўлмай “Умра” тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланаётган 23 та тадбиркорлик субъектига камчиликларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, кўрсатмалар берилди”, – дейилади хабарда.

Белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган “Орзу Травел” МЧЖ, “Ласточка – Планета” МЧЖ, “Premier Wanderlust” МЧЖ, “Bobissalam-Travel” МЧЖ “Muslim-Tour MT” МЧЖ, “Delta Smart Project” МЧЖ ларнинг “чиқиш туризми” фаолияти билан шуғулланишга асос бўлган лицензиялари Тошкент шаҳар Туризм бошқармасининг қарорлари билан амалдаги қонунчиликка асосан 10 кун муддатга тўхтатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.