Туркиянинг кўп асрлик гўзал шаҳарлари “Сафранболу ва Дадай” Cittaslow тармоғига қўшилди
Туркиянинг Ғарбий Қораденгиз минтақасидаги икки кичик шаҳарча Сафранболу ва Дадай Халқаро Сокин шаҳарлар тармоғига (Cittaslow) қўшилди. 23 март куни Белгиянинг Дамме шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Cittaslow мувофиқлаштириш қўмитаси йиғилишида шаҳарлар Cittaslow тармоғига киритилди. Туманларнинг тармоқда рўйхатга олиниши билан Туркиянинг Cittaslow шаҳарлари сони 25 тага етти.
Сафранболу ва Дадай Cittaslow Туркия тармоғига қўшилиши учун ҳаво сифати, канализация тизимлари, саводхонлик даражаси ва шаҳар режалаштириш динамикаси каби 72 та турли соҳаларда текширувдан ўтган ва ушбу шаҳарлар тинч ҳаёт тарзи, сақланиб қолган табиий гўзаллиги ва ажойиб меъморий тузилиши билан ажралиб туради.
Сафранболуда икки мингга яқин асл турк уйлари сақланиб қолган ва барқарор маданий меросга қизиққан ҳар бир киши ташриф буюриши шарт бўлган ушбу манзил энди ҳам ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига ҳам Cittaslow тармоғига киритилган ягона ҳудуддир. Дадай ўзининг қўл тегмаган табиий ландшафтлари ва анъанавий турк меҳмондўстлиги билан машҳур бўлиб, ўзининг ташриф буюрувчиларга сокин дам олиш муҳитини таклиф этади.
Сафранболу: Ажойиб барқарор маданий мерос
Сафранболу Ғарбий Қораденгиз минтақасидаги Карабук вилоятининг экотуризм зонасида жойлашган яширин марварид бўлиб, ўзига хос қизиқарли кўчалари ва олис тарихни эслатувчи қадимий уйларга эга. Қадимда Папҳлагониа номи билан машҳур бўлган шаҳарнинг ҳозирги номи Сафранболу ушбу ҳудудда етиштириб келинаётган нодир заъфарон ўсимлиги номи билан аталган. Гомернинг “Илиада” достонида тилга олинган Сафранболу хетлардан форсларга, римликлардан усмонлиларга қадар кўплаб цивилизацияларнинг ватани бўлган.
Тумандаги Усмонли меъморчилигининг ажойиб намуналарини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шаҳардаги икки минг классик Усмонли уйлари Турк халқ меъморчилигининг энг ёрқин ва барқарор намуналаридан биридир. 18, 19 ва 20 аср бошларига оид ушбу Сафранболу уйлари ёғоч, тош ўрнатишнинг ўзаро уйғун таъсирини тақдим этади. Ушбу хонадонлар қуёш ва қўшни уйларнинг кўринишини тўсиб қўймайдиган жойлашуви билан эътиборни тортади. Сафранболу уйларидан ташқари, ҳудуднинг диққатга сазовор жойлари орасида Ипак йўлида қурилган кўп сонли карвонсаройлардан бири бўлган Жинжи карвонсаройи ва турк ҳаммоми маданиятининг бетакрор ёрқин намунаси бўлган Жинжи Ҳаммоми каби эски шаҳар тузилишини ифодаловчи бошқа жойларни ҳам кўриш мумкин. Ҳовлисида ажойиб қуёш соатига эга Маҳмуд Кўпрулу пошо масжиди ва ва бутунлай кесма тошдан қурилган ва усмонли тош ўймакорлигининг энг яхши намунаси сифатида қабул қилинган Иззат пошо масжиди мавжуд. Туманда кўриш керак бўлган жойлардан бири ЮНЕСКО номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган Турк қаҳваси музейи бўлиб, унда турк қаҳваси ва кофе тарихи намойиш этилади.
Дадай: Маҳаллий ва тарихий жозиба
Дадай Кастамону марказидан 29 километр узоқликда жойлашган бўлиб, ўз саёҳатчиларини кундалик ҳаёт ве табиатнинг майин ритми уйғунлашган вақтларда саёҳат қилишга чорлайди. Дадайнинг жозибаси унинг гўзал текис манзаралари, жўшқин маҳаллий руҳи ва сақланиб қолган меъморий меросидадир.
Каскилидан хетитларга, римликлардан салжуқийларга қадар кўплаб цивилизацияларнинг ватани бўлган Дадай, Султон Маҳмуд II даврида Усмонли ерларига қўшилди. Меҳмонлар Дадайнинг мафтункор кўчаларида сайр қилар экан, уларни шаҳарнинг чуқур илдиз отган тарихи ва маданий меросини акс эттирувчи манзаралар симфонияси кутиб олади. Дадайнинг усмонлилар давридаги мураккаб ёғоч буюмлар билан безатилган турли уйларидан тортиб, маҳаллий лаззатларга бой бозорларигача бўлган ҳар бир бурчаги ўтмиш даврларга назар ташлаш имкониятини тақдим этади.
Дадай ўзининг меъморий мўъжизаларидан ташқари, очиқ ҳаво ишқибозлари ва табиатни севувчилар учун бамисоли жаннатдир. Баллитоғнинг сокин табиий гўзалликлари орасида сайр қилиб, гўзал Юмуртажи ва Тошчилар кўлмаклари ва Тошлибайир Сталактит ғорларини ўрганар экан, Дадайга ташриф буюрувчилар, албатта, табиат қучоғида таскин топадилар. Бундан ташқари, Дадай усмонлилар даврида муҳим отчилик маркази эди. Бугунги кунда Дадайга ташриф буюрувчилар от фермаларида қолишлари, чавандозлик сабоқларини олишлари ва ўзига хос табиатида от сафарига чиқишлари мумкин.
Cittaslow ҳаракати глобаллашув шаҳар ҳаётини бир хиллаштириб, унинг ўзига хослигини йўқ қилмоқда деган хавотирларга жавобан пайдо бўлди. Cittaslow шаҳарларида ҳаёт тинч, осуда ва маҳаллий ошхона, меъморчилик, анъаналар ва тарих яхши сақланиб қолган.
Cittaslow тармоғи бой маданий мероси билан танилган Туркиянинг етти ҳудуди бўйлаб йигирма бир вилоят ва йигирма беш туманини қамраб олади. Cittaslow Туркия тармоғи 2009 йилда Измирнинг Сефериҳисар тумани Cиттаслоw тармоғига қўшилганида ташкил этилган ва янги шаҳарлар қўшилиши билан аста-секин кенгайиб бормоқда.
Туркиянинг йигирма бешта Cиттаслоw шаҳарлари: Дадай, Сафранболу, Финике, Аҳлат, Акяка, Арапгир, Эğирдир, Фоча, Гўкчаада, Герзе, Гойнук, Гудул, Ҳалфети, Изник, Кемалие, Кўйжеғиз, Мудурну, Пайшанба, Шаркой, Шавшат, Сефериҳисар, Узундере, Визе, Ялвач ва Енипазар.
Шарҳлар