Ўзбекистон тараққиётига асосий таҳдидлар. Иккинчи қисм

Ўзбекистоннинг суверен давлат сифатида мавжудлигига таҳдид солувчи жиддий таҳдид ва хавф-хатарларнинг дастлабки белгилари пайдо бўла бошлади. Абдулла Абдуқодиров ўзи асосий деб ҳисоблаган таҳдидлар ҳақида ўз нуқтаи назарини ва воқеалар ривожининг эҳтимолий сценарийлари тахминини тақдим этади. Мақоланинг биринчи қисмида сўз сиёсий хатарлар ҳақида борганди. Бу қисмда иқтисодий омиллар ҳақида сўз юритилади.

Билимли мутахассисларнинг мамлакатни тарк этиши

2018 йилда Ўзбекистондан хорижга пул ишлашга 2 593 700 киши жўнаб кетган. Кетганларнинг қарийб 80% Россияда. 15% дан кўпроғи Қозоғистонда, қолган оз миқдори эса Корея ва Туркияда. Одамлар Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан кўпроқ кетган.

2021 йил январь-июнь ойида Ўзбекистондан чиқиб кетганлар сони 156,8 минг кишини ташкил қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига (109,4 минг) қараганда 43,2% га кўп. Бунда 2021 йилнинг биринчи ярим йиллишида доимий яшаш учун хорижга кетганлар сони 10 минг кишидан ошди, бу 2020 йилнинг январь-июнь ойига қараганда қарийб 4,5 бараварга ва 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигига қараганда 2,2 бараварга кўп. Доимий яшашга, одатда, олий маълумотга, яхши малакага эга бўлган кишилар жўнаб кетаётганини тушуниш қийин эмас. Бу асосан малакали ишчи кучи ва мамлакат интеллектуал салоҳиятининг асоси.

Хориж олий ўқув юртларида ўқиган ёшларни “чақириш” сиёсати кутилган самарани бермади, чунки:

  • уларнинг ҳаммаси  номи улуғ, аммо моҳияти бўйича унчалик аҳамиятга эга бўлмаган лавозимларга тайинланди, бу ерда улар тармоқни бошқариш тизимини янгилаш бўйича мустақил сиёсатни олиб бориш имкониятига эга бўлишмади;
  • улар асосан маъмурий бошқарув методларини, тақиқ ва монополиялар методларини кўрадиган ва тушунадиган ортодоксал раҳбарларнинг қўл остига тушиб қолишди;
  • пирамида тепасида барча қарорлар қабул қилинадиган эски бошқарув методларини консервациялаш “эски кадрлар” параллел ва назорат қилинадиган бизнес-тузилмаларни яратган, давлат буюртмалари ва пул оқимларини аҳамиятлироқ бизнес-бирликларга (қурилиш, давлат харидлари, хусусийлаштириш ва ҳ.к.) тегишини назорат қилган ҳолда, тезда ўз ҳокимиятини пулга айлантиришни  ўрганиб олишига олиб келди. “Ширинликнинг” бундай тақсимланиши ўз мамлакатини жаҳон иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик стандартлари даражасигача кўтариш мақсадида қайтиб келганлар учун жуда кучли демотиватор ҳисобланади;
  • ёшлар “аҳвол ва яхшилаш бўйича таклифлар ҳақида” маълумотларномалар тузиш бўйича кундалик маъмурий ишга боғланиб қолган ҳолда ўз миссияси ҳақида унутиб, бошқарув аппарат тизимида деярли кўринмай қолишди;
  • амалда ҳеч бир вазирликда хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олган ёш кадрлар мавжуд тизимнинг афзалликлари ва камчиликларини биладиган, буларнинг барчасини ўзгартириш истаги ва ваколатига эга бўлганлар билан бирга бўлмаган. Бошқача қилиб айтганда, ёшлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Кимдир чиғириқдан ўтиб, “юзага чиқди”, аксарияти эса икир-чикирларга кўмилиб кетди ёки ватанини тарк этди.

Ўз ғояларини амалга ошириш имконияти бўлмаса, катта маошлар ҳеч кимни ушлаб турмайди. Тизим ҳозир орқага кучли тисарилмоқда ва ҳар бир соҳада умумдавлат муаммоларни ҳал қилиш учун таклиф қилинган кадрларни аста-секин ва барқарор равишда сиқиб чиқармоқда.

Стратегик ташаббуслар агентлиги шафелигида бошқарув тизимини қайта қуриш, тийиб туриш ва мувозанат тизимини жорий этиш, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича энг муҳим ғояларни кўтариш ва муҳокама қилиш, давлат бошқаруви, иқтисодий ва ижтимоий сиёсат тизимини модернизация қилиш бўйича баъзи тажриба лойиҳалар амалга оширилиши мумкин эди.

Илғор ғояларни ҳаётга татбиқ этишни қўллаб-қувватлаш, мавжуд амалиёт ва муносабатларни ўзгартириш, уларнинг яхлитлиги ҳимояланганлигини кафолатловчи механизм мавжуд эмас.

Макроиқтисодиётда нотўғри йўналиш кўрсаткичлари

Иқтисодий институтларнинг мақсади ушбу ривожланишни рағбатлантириш механизмларини ривожлантириш ва ишлаб чиқиш бўлиши керак.

Ривожланиш ва барқарорлик омили мақсад эмас, балки мавжуд тизимни бутунлай йўқ қилишга имкон бермайдиган чекловлардир. Аммо ҳозир бизда бу Марказий банк ва иқтисодиёт бўлимлари томонидан илгари сурилаётганидек, аксинча нарса эмас.

Муайян даражадаги инфляция иқтисодий ривожланишнинг мақсади бўлиши мумкин эмас, аксинча, турғунликка олиб келади – буни аввалги тажрибалар кўрсатди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг юқори ривожланиш суръатларига фискал таркибий қисмлар ва хизматлар ҳажмининг ўсиши, шунингдек, қарз ресурсларининг катта миқдорда киритилиши ҳисобига эришилди.

Шу билан бирга, ташкил этилган ва фаолият кўрсатаётган корхоналар ўртасидаги тафовут икки баравар кўпайиб, янги ташкил этилган корхоналар умумий сони улушининг4,9 тасини ташкил этди. Корхоналар 1 миллиард сўмга тенг йирик солиқ тўловлари бўсағасидан “узоқлашиш” мақсадида кичик хўжалик юритувчи субектларга бўлинишда давом этмоқда. 2 йил давомида (2019-йил 1-октабрдан 2021-йил 1-октабргача) деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 162,42 мингта янги корхона ташкил этилди. Шу билан бирга, қарийб 28 мингта корхона ишламай турибди ва атиги 96,3 мингтаси хусусий корхоналардир (475,35 мингтага тенг хўжалик юритувчи субектлар умумий сонининг 20,2 фоизи,). Бошқа барча корхоналар давлат мулки ҳисобланади.

Импортнинг турли йўналишларда кузатилаётган жадал ўсиши ҳозирча бир хил йўналишлар бўйича экспорт ўсишини рағбатлантиргани йўқ. Демак, 2021-йилда (1-октабр ҳолатига кўра) Ўзбекистон 0,92 миллиард долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилди ва 1,7 миллиард долларлик импорт қилди. Машина ва ускуналар экспорти 0,49 млрд доллар, импорт эса 6,0 млрд. Кимёвий маҳсулотлар экспорти – 0,74 млрд доллар, импорт – 2,5 млрд. Сўнгги 5 йилдаги бу манзаранинг ўзгармаслиги на импортни эркинлаштириш, на улкан сармоя ва кредитлар мамлакатнинг саноат ва иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшмаслигидан далолат беради. Аксинча, Ўзбекистон тобора импорт ҳажмига қарам бўлиб бормоқда.

Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг асосий салбий омиллари

Буларнинг барчаси иқтисодий сиёсатимизнинг мазмун-моҳиятини белгилаб берувчи учта асосий омил натижасидир:

иқтисодий ўсишни миқдорий қўллаб-қувватлаш ўрнига иқтисодиётни рағбатлантириш учун фискал воситаларга эътибор қаратиш. Давлат инвестициялари барча соҳаларда зарур, катта қўшимча қийматга эга бўлган соҳаларда эса ҳам ички талабни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан фуқаролар ва хўжаликларни бевосита моддий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари керак;

  • оқибатда давлат йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг жорий фаолиятига доимий равишда аралашиб, улар учун “махсус” шарт-шароит яратиб, уларни рақобатбардош бўлмасликка маҳкум этади.

Қўлда бошқариш  хўжаликлараро муносабатлар каби мураккаб тузилмаларни бошқаришнинг самарали усули бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Аксинча, бу иқтисодиётни бошқаришнинг мавжуд модели самарасизлигини тан олиш ва оқлашдир.

Биз ҳамма жойда мансабдор одамнинг инжиқликларидан мустақил тизим яратишимиз керак. Рақамлаштириш, ваколатларни топшириш ва ҳар бир кишининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва чекловларининг батафсил жадвал, демак, яхши бошланиш.

Коррупция

Қарорлар қабул қилишнинг мавжуд тизими, айниқса, молиявий-иқтисодий масалаларда мамлакат, халқ манфаатларига жавоб бермайди, катта эҳтимол билан чекланган доирадаги одамлар манфаатларига хизмат қилади.

У энг яхши ҳолатда Ўзбекистоннинг стратегик манфаатларига умуман тўғри келмайдиган иқтисодий сиёсат соҳалари учун аниқ шартларни белгилаб берувчи халқаро донорларнинг ҳақиқий манфаатларига қаратилган.

Бу қуйидаги сабабларга кўра мумкин бўлди:

  • давлат ўзига ишбилармон доиралар билан қандайдир муҳим ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни амалга ошириш бўйича “келишиб олишга” бўйича имкон берди (Тошкент Сити ва йирик шаҳарлардаги бошқа ситилар, кластерлар ташкил этиш, айрим ҳудудларда иш ўринлари яратиш ва ҳоказо) ва бунинг эвазига бизнес ўзи учун қандайдир гуноҳларни авф этадиган ёрлиқ талаб қилишга журъат этди;
  • давлат асосий нарсани (ҳудуд иқтисодиётини юксалтириш, экспорт ўсишига эришиш, шаҳарлар қиёфасини ўзгартириш, уй-жой қурилишини қувватлаш, маҳаллаларни ободонлаштириш, йўллар қуриш ва ҳ.к.) ажратиб кўрсатган ҳолда, бюджет маблағларининг ўғирлик ҳолатларини бизнеснинг ўзгармас атрибути дея ҳисоблаб, ўзи учун уни “кечиришга” имкон берди.;
  • давлат назорат органларини (прокуратура, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти, Ҳисоб палатаси ва бошқалар) давлат маблағларини ўғирланишининг олдини олиш бўйича уларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятида чеклай бошлади, натижада кўплаб тақсимловчилар давлат маблағларини ўзлаштириб олувчиларга айланди;
  • давлат мансабдор шахсларга пул маблағлари ва шартномаларни ноқонуний тақсимлашнинг асосий бенефициарлари бўлган яқин қариндошларига ўз тадбиркорлик тузилмаларини расмийлаштиришга рухсат берди;
  • давлат баъзи юқори мартабали амалдорларга иқтисодий иттифоқларга/кланларга қўшилиш ва “асосий даромад олиш” ҳудудларини бўлиб олишга рухсат берди, бу эса ресурсларнинг қисқариши билан ресурслар ва даромад манбалари учун кураш кучайганда, ҳар доим урушга олиб келади. ;
  • давлат томонидан аниқ ривожланиш мақсадлари ва ушбу мақсадларга эришишни таъминлайдиган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг йўналишлари ҳалигача шакллантирилмаган. Биз ҳали ҳам кредиторларнинг оғзига қараб, уларнинг стратегик мақсадларини ўзимизники деб ҳисоблаган ҳолда, нима деса, шуни қиламиз.

Буларнинг барчаси “тескари эволюцион танлов” механизмининг ишга тушишига олиб келди, бунда давлат ҳокимиятининг муҳим лавозимлари кўпроқ қобилиятли ва ақлли бўлганларга эмас, балки шахсий содиқлик маъносида ишончга сазовор бўлганларга ўтади.

Қарорлар таъсирининг кўлами ва йўналишини олдиндан таҳлил қилишга қодир экспертлар минбарини яратиш, давлатнинг ҳақиқий манфаатларига зарар етказувчи фактларни аниқлаш бўйича оммавий ахборот воситалари фаолиятини рағбатлантириш зарур.

Мустақилликнинг қарийб ўттиз йиллик даврида Ўзбекистонни ҳалокатли аҳволга солиб қўйган маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиётидан воз кечишимиз керак.

Умуман олганда, саноатимиз ва қишлоқ хўжалигимизда давлат саноат сиёсатининг йўқлигидан тортиб, ҳамма жойда кластерларни эпидемик татбиқ этишгача бўлган улкан муаммолар қатлами мавжуд бўлиб, бу аслида кичик тадбиркорларнинг ер ресурслари ва мулкларини тортиб олишдан иборат бўлиб қолади. .

Энергетика соҳасида жуда катта муаммолар мавжуд, бу ерда суверенитетни йўқотиш, ер ости бойликлари ва углеводородларни қазиб олиш устидан давлат назоратини йўқотиш тезлиги кўп марта ёзилганидек, ҳалокатли ҳисобланади.

Буларнинг барчаси билан бир қаторда, долзарб ижтимоий вазифалар блоки мавжуд:

  • таълим тизимининг тижоратлашуви ва таназзулга учраши, унинг сифатининг ҳалокатли даражада пастлиги;
  • соғлиқни сақлашнинг мисли кўрилмаган тижоратлашуви, унинг халқ саломатлигини муҳофаза қилиш қобилиятининг пасайиши;
  • Шаҳарларнинг тезлашган урбанизаия натижасида юзага келган ижтимоий муаммолари.

Буларнинг барчаси ва юқорида айтиб ўтилган муаммолар кундан-кунга ўсиб бормоқда, уларни ҳал қилиш тезлиги ўсиш тезлигидан орқада қолмоқда. Агар бугун эса амалий чоралар кўрилмаса, эртага кеч бўлиши мумкин.

Абдулла Абдуқодиров,
Anhor.uz молиявий таҳлилчиси

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.