Ўзбекистондаги экофестиваллар экологикми?

Фото: https://t.me/stihiafestival

Ўзбекистонда атроф-муҳитни асраб-авайлаш, атмосферага чиқиндиларни камайтириш чақириқлари билан ёшлар фестиваллари фаол ривожланмоқда. Ана шундай фестиваллардан бири ҳар йили муаммоли экологияга эга бўлган ҳудудларда ўтказиладиган «Элемент» фестивали бўлиб, у жамоатчилик эътиборини турли зоналар муаммоларига қаратади. Фестивалдан кўзланган мақсад нафақат мусиқа соҳасида ёш истеъдодларни излаш ва ривожлантириш, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини асраб-авайлаш ва сақлаш, атмосферага чиқиндиларни камайтиришдир.

Фестиваль майдонларида чиқиндиларни саралаш учун – пластмасса, қоғоз, озиқ-овқат ва аралаш чиқиндилар учун қутилар ўрнатилди. «Qizlar» хусусий ташкилоти дарахтзор кўринишидаги инсталлация яратди, унинг шохларига пластик ва алюминий бутилкалар, шунингдек, полиэтилен пакетлар осилган.

Инсталляция муаллифлари боғнинг яратилиш тарихи ва у нимани англатишини айтиб беришди:

“Биз дарҳол истеъмол қилинадиган чиқиндилар ҳажмини қандай кўрсатиш, уни саралаб олиш ҳақида ўйлай бошладик. Биз турли форматларни кўриб чиқдик, кейин дарахтларга тўхтадик. Шартли нарса ўзбек халқи учун унчалик тушунарли бўлмасди, чунки биз уни тез-тез кўра олмаймиз.

Дарахтлар нафақат шунчаки таниш образ, балки таниш муаммо ҳамдир. Дарахтлар соя беради, ҳаво ҳароратини пасайтиради, чанг бўронидан, шовқиндан, шамолдан, чўлланишдан ҳимоя қилади, тупроқдаги намликни сақлайди, у экотизимнинг бир қисми ҳисобланади.

Шу боис биз учун дарахт, тўғрироғи, кичик дарахтзор мамлакатдаги экологик муаммоларнинг ўзига хос рамзидир. Дарахтзорнинг ахлат билан тўлдирилиши эса – ўзига хос ишора, шунингдек, бир киши океандаги томчи эмас, бир киши тонналаб чиқинди эканлигини ҳаммага эслатиш учун сабабдир”.

Фестивални қандай қилиб экологик қилиш мумкин

@urikguli номи билан танилган экоблогер Мўътабар Хушвақтова ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

“Мени тез-тез турли эко-тадбирларга таклиф қилишади ва ҳар сафар куламан, шу билан бирга хафа бўламан ҳам, чунки кўплаб ташкилотлар экофестивалларни уюштирганда буни шунчаки кўргазма учун қилишади. Чунки сиз ичкарига кирасиз ва у ерда полиэтилен толалардан ясалган катта баннер бор. Бу ҳам пластикка тенг материал бўлиб, унда тадбирнинг санаси ва номи кўрсатилган, демак, улар келаси йили бу баннердан фойдалана олмайди. Улар уни ташлаб юборишади, баннернинг парчаланиши учун камида 200 йил керак бўлади”.

Мўътабар ташкилотчиларга пластикдан тайёрланган бейжлардан фойдаланмасликни маслаҳат беради. Бундан ташқари, аҳолини атроф-муҳитга авайлаб муносабатда бўлишга ўргатиш, унга намуна бўлиш лозим. Блогер эко-тадбирларни ташкил этишдан олдин ташкилотчилар шу соҳанинг мутахассислари билан маслаҳатлашишлари кераклигини айтади.

Табиатни муҳофаза қилишга одамларни жалб қилиш учун бир хил зерикарли маърузаларни ўқимаслик керак. Унинг фикрича, экология мавзусида ижтимоий роликлар тайёрлаш зарур, телевидениени ҳам шу кун тартибига жалб қилиш мақсадга мувофиқ.

Уларда қандай?

Марказий Осиёдаги йирик фестиваллардан баъзилари Олмаота яқинида бўлиб ўтадиган FourЭ ва Қирғизистондаги Иссиқкўл қирғоғида ўтказиладиган Kol Fest фестивалларидир.

Биринчи фестивалнинг эслатмасида шундай дейилади: “Иккиламчи хомашёни сараланг, кўп марта ишлатиладиган идишлардан фойдаланинг ва жамоатчилик жойларида чиқиндиларингизни тозаланг.”

Kol Fest сайтида шундай сўзлар бор: “Биз ушбу муаммо ҳақида хабардорликни ошириш ва ечимларни таклиф қилиш учун чиқиндиларни барқарор бошқариш ва санитария концепцияси устида ишламоқдамиз”.

Қўшма Штатлардаги Блэк-Рок чўлида дунёдаги энг машҳур фестиваль – Burning Man фестивали ўтказилади. Burning Man фестивалининг тамойилларидан бири бу “ҳеч қандай из қолдирмаслик”, бироқ ҳатто тадбир ташкилотчилари ҳам ўтган йили саҳрода қанча ахлат ташлаб кетилганидан ҳайратда қолишган.

Бу йил иқлим фаоллари фестивалга борадиган йўлни тўсиб қўйишди. Бир пайтлар оммавий ташаббус сифатида бошланган Burning Man фестивали бойлар ва машҳурлар орасида машҳур бўлиб, шахсий самолётлардан ифлосланиш долзарб масалага айланди.

Burning Man фестивали 2030 йилга келиб углероддан нейтрал бўлиш мажбуриятини олган, бироқ бу бутун фестиваль концепциясини тўлиқ қайта кўриб чиқмасдан туриб қандай содир бўлиши номаълум.

Мила Аксёнова

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.