1 июлдан Ўзбекистонда қишлоқ жойларда қурилиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистонда қишлоқ жойларда кўп квартирали уйларни қуриш тартиби ўзгаради. Бу ҳақда Sputnik нашри Вазирлар Маҳкамасининг қарорига таянган ҳолда хабар беради.
1 июлдан бошлаб Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари қурилишга суғориладиган ерлар учун қўлланмайдиган ер участкаларини ажратадиган бўлди.
Қурилишни одамлар яшайдиган ва уларни кўчишга мажбур қилиш хавфи юзага келадиган ҳудудларда олиб бориш мумкин бўлмайди.
Уй-жой қурилиши билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларини танлов савдолари якунлари бўйича белгилаш режалаштирилмоқда. Танлов савдоларини эса Қурилиш вазирлигининг Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкентдаги консалтинг марказлари ўтказади. Ғолиблар билан, улар инвестицион мажбуриятларни ўз зиммаларига олишини кўзда тутувчи шартномалар тузилади.
Сув таъминоти ва канализация тармоқларини ва автомобиль йўлларини ўтказиш учун Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг экспертизаси натижалари зарур бўлади.
Шарҳлар