Қаршида Губкин номидаги университет филиалининг тайёрлов маркази очилади

Қаршида Губкин номидаги университет филиалининг тайёрлов маркази очилади

Қашқадарё вилоятида яқин орада Губкин номидаги Россия давлат университети филиалининг тайёрлов маркази очилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Иномжон Мажидовнинг Халқаро пресс-клуб йиғилишидаги сўзларига кўра, бу қарорнинг қабул қилиниши барча абитуриентлар ҳам пойтахтда тайёрлов курсларидан ўта олмаслиги билан боғлиқ.

«Йил давомида коллеж ва лицейлар битирувчилари Қаршида очиладиган ушбу марказда таҳсил олишади. Ўқиш якунида имтиҳон топширишади ва имтиҳон натижаларига кўра Тошкентдаги Губкин номидаги РДУ филиалига ўқишга киришлари мумкин бўлади», — деди Иномжон Мажидов.



Қашқадарё вилоятида кўплаб нефть-газ корхоналари ва конлари мавжудлиги боис марказ очиш учун мазкур ҳудуд танланган. Бундай амалиёт ушбу соҳада ишлайдиган мутахассисларни олдиндан тайёрлашга ёрдам беради.

Бугунги кунда Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг 2007 йилда Тошкентдаги ташкил этилган филиали республикадаги энг нкфузли олий ўқув юртларидан ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси — умум тан олинган жаҳон стандартлари асосида мамлакатнинг нефт-газ ва нефть-кимё соҳаси учун олий маълумотли юқори малакали кадрларни тайёрлаб бериш.

Филиалнинг очилиши Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлигини яна ҳам кенгайтирди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.