GM Uzbekistan онлайн савдоларни бошламоқда. Энди «шапкалар» йўқоладими?

GM Uzbekistan онлайн савдоларни бошламоқда. Энди «шапкалар» йўқоладими?

– GM Uzbekistan компанияси, дилерлар ва мижозлар учун Портал ягона ахборот майдонига айланди, – деди GM Uzbekistan компаниясининг Режалаштириш ва мувофиқлаштириш дирекциясининг раҳбари Алишер Комилов Асака заводига уюштирилган пресс-тур давомида.

Порталда автомобиллар бўйича ягона маълумотлар базаси тўпланади – сотиш учун бўш бўлган машиналар, ишлаб чиқариш босқичидаги автомобиллар ва шартномаси имзоланган машиналар.
 
Бундан ташқари ресурсда тескари алоқа тизими ва онлайн-режимда мониторинг ҳам очиқ бўлади. Фойдаланувчилар учун маслаҳатлар ҳафтасига 7 кун ва 24 соат давомида берилади.

Фойдаланувчилар ўз шахсий кабинетларида маслаҳат олиш, шартнома тузиш, техник хизмат кўрсатиш ва тест-драйвга сўров қолдиришлари мумкин. Бундан ташқари, мижозлар порталда ўз сўровларининг мақомини ҳам текширишлари мумкин бўлади.

Ҳозирча фойдаланувчилар шахсий кабинет учун қай тарзда рўйхатдан ўтишлари (ЭРИ орқалими ёки паспорт маълумотлари ва СТИРни киритиш йўли биланми?) номаълум. Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, ушбу масала мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, UzAvtoFriend’ни Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан боғлаш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Алишер Комиловнинг сўзларига кўра, порталнинг ишга тушиши мижозларга дилерлар иштирокисиз шартнома тузиш имконини беради, дилерлар эса фақат автомобилни мижозларнинг қўлига топширади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.