Президент Ислом Каримов Фарғона шаҳридаги ободонлаштириш ишлари билан танишди

Президент Ислом Каримов Фарғона шаҳридаги ободонлаштириш ишлари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 26 июнь куни Фарғона вилоятига келди.
 
ЎзА берган маълумотга кўра, икки йил ичида бу ерда кенг миқёсли бунёдкорлик ишлари амалга оширилган.

Вилоят марказида минг ўринли Санъат саройи қуриб битказилди. Сарой атрофидаги 40 гектар майдонга 10 минг туп манзарали дарахт экилиб, сўлим хиёбон барпо этилди. Мусиқали фавворалар иқлим мўътадиллигини таъминламоқда.

Президент мазкур Санъат саройида томошабинлар учун яратилган қулайликлар билан қизиқди.

И.Каримов бу ерда машғулот ўтаётган болалар билан суҳбатлашди. Уларнинг ўқиши, келажакдаги режалари билан қизиқди ва болаларга спорт анжомларини совға қилди.

Мамлакат раҳбари бу ерда қурилган 20 минг ўринлик стадионни ҳам бориб кўрди.

Ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ўсиши 107,6 фоизни, маҳсулотлар экспорти эса 120,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.