Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида 2019 йил 19 июн Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун навбатдаги илмий-семинар бўлиб ўтди.



Мазкур семинар дунёнининг юқори рейтинггига эга бўлган  “SPRINGER NATURE”нинг компаниясининг мутахассислари, хусусан Марказий Осий давлатлари бўйича мутахассиси Алехандрова Ирина Алексеевна иштирокида бўлиб ўтди.

“SPRINGER NATURE”нинг компанияси 1832 йилдан 2019 йиллар мобайнида 6 миллиондан ортиқ илмий мақолаларни, хусусан кимё, физика, астрономия, биология, тиббиётга тегишли 49 та, генетика ва тиббиётга тегишли 38 та,  сиёсатшунослик, иқтисодиёт, бизнесга тегишли 46 та, фармацевтикага тегишли 22 номдаги халқаро рейтингга киритилган илмий журналларни ўзида мужассамлаштирган компания ҳисобланади. Мазкур компания ҳозирда Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликни олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасила меморандум имзоланган.
Мазкур меморандумга биноан, университет профессор-ўқитувчиларнинг Springerlink платформасидан фойдаланиш, юқори рейтингга эга журналлар ва мақолаларни саралаш ҳамда ноқонуний фаолият олиб бораётган журналлардан ҳимояланиш, юқори рейтингга эга журналлар учун мақолалар тайёлаш ва чоп эттириш тартиби,  SPRINGER NATURE нашриёт копманияси учун монографиялар тайёрлаш ва чоп эттириш (бепул) тартиби борасида маълумотлардан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

 Семинарда университетнинг барча факултетларидан 100 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар, докторант ва талабалар иштирок этди.
Семинар савол-жавоблар остида ўтиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган  “SPRINGER NATURE”нинг маълумотлар базасидан фойдаланиш бўйича барча саволларига жавоб олишди. Семинар якунида барча иштирокчилар “SPRINGER NATURE”нинг маҳсус сертификати билан тақдирланди.