2020 йилда ўқитувчиларнинг маоши оширилади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига, молия ва халқ таълими вазирликларига 2020 йилда халқ таълими соҳаси ходимларининг иш ҳақи миқдорини оширишга кўрсатма берилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум бўлди.
Бундан ташқари, узоқ қишлоқ мактабларида фаолият кўрсатувчи ўқитувчиларни рағбатлантириш учун уй-жой ва автокредит ажратилиши ҳам кўзда тутилган.
Улашиш:
Шарҳлар