Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг яна иккита конвенциясига қўшилди
27 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг қуйидаги конвенцияларини ратификациялаш тўғрисидаги қонунларни имзолади:
— Қишлоқ хўжалигида меҳнатни инспекция қилиш тўғрисидаги 129-сонли ХМТ Конвенцияси (Женева, 1969 йил 25 июнь);
— Саноат ва савдо соҳаларида меҳнатни инспекция қилиш тўғрисидаги 81-сонли ХМТ Конвенцияси (Женева, 1947 йил 11 июль).
Бир йил ичида Ўзбекистон ХМТнинг тўртта конвенциясини ратификация қилди, жумладан Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли ва Халқаро меҳнат нормаларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли конвенциялар ҳам.
Улашиш:
Шарҳлар