Байрам арафасида Президент 65 нафар фуқарони афв этди

Авф этилганлар орасида 4 нафар аёл ҳам бор, 1 нафарининг ёши 60 ёшдан ошган, 1 нафари чет эл фуқароси, 39 таси эса тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролардир...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 65 нафар фуқаро афв этилди.
 
Афв этилганлар орасидан 17 нафари жазодан тўлиқ озод этилди. 13 нафари жазони ўташдан муддатидан шартли равишда озод этилди, 20 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазолар юмшоқроқ жазога алмаштирилди.
 
Бундан ташқари, 14 та шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо муддати қисқартирилди, 1 нафар шахс эса озодликни чеклаш кўринишидаги жазодан озод этилди.
 
Авф этилганлар орасида 4 нафар аёл ҳам бор, 1 нафарининг ёши 60 ёшдан ошган, 1 нафари чет эл фуқароси, 39 таси эса тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган фуқаролардир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.