Ботир Зокиров номзоди қурилиш вазири лавозимига маъқулланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ботир Зокировнинг номзодини қурилиш вазири лавозимига маъқуллади, дея хабар беради қуйи палата матбуот хизмати.
Йиғилишда депутатлар Ботир Зокировга қурилиш сифати, уй-жой нархлари ва тармоқда коррупцияга қарши курашиш чоралари ҳақидаги саволлар билан мурожаат қилди.
Қурилиш вазири лавозимига номзод депутатларнинг саволларига батафсил жавобларни берди ва уларга қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар бўйича ҳаракатлар дастури ҳақида маълумот берди, дейилади хабарда.
Номзод Президентнинг тегишли фармонидан кейин лавозимга тасдиқланади.
Улашиш:
Шарҳлар