Давлат хизматчиларини малака ошириш учун чет элга юборишади ва элчи маошининг учдан икки қисмини тўлашади
Давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинларида ишлайдиган истиқболли ходимларнинг камида 1000 нафарини 3 ойдан 6 ойгача малака оширишга юбориш дастури ишлаб чиқилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил қилишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Чет элда малака оширадиган шахсларга Ўзбекистон Республикаси элчисининг фаолият кўрсатиш мамлакатида оладиган маошининг 60 фоизи миқдорида ўртача ойлик иш ҳақи тўланади.
Малака ошириш якунланганидан кейин ходим давлат органида ва ташкилотида камида 2 йил ишлаб бериши шарт.
Улашиш:
Шарҳлар