Мактабгача таълим соҳасига хайрия қилувчилар учун солиқ имтиёзлари жорий этилди

Мактабгача таълим соҳасига хайрия қилувчилар учун солиқ имтиёзлари жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 839-сонли қарори билан давлат боғчаларини оталиққа олиш кўринишидаги хайр-саҳоват фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари белгиланди.
 
Давлат-хусусий шерикликни бўйича келишув камида бир йилга тузилади ва танланган боғчага хайрия ёрдамини мунтазам равишда кўрсатишни кўзда тутади.
 
3 октябрдан бошлаб хайриячилар қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўлди:
 
·         сарфланган харажатлар юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисобланганида чиқариб ташланади;
·         товарлар (ишлар, хизматлар) беғаразлик асосида берилганида улардан ҚҚС ва ягона солиқ тўлови ундирилмайди;
·         товарлар (ишлар, хизматлар)ни таннархидан паст қийматда сотиш ҳақиқий сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда ҚҚСга тортилади.

Оталиқдаги мактабгача таълим ташкилоти олинган воситаларнинг ҳисобини юритиши ва хусусий ҳамкорга пуллар ва мулкдан мақсадли фойдаланилгани тўғрисидаги ҳисоботни мунтазам равишда тақдим этиши шарт.
 

«Бугунги кунда мактабгача таълим соҳаси катта қўйилмаларни талаб қилмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги бюджет маблағларини энг ўткир муаммоларни ҳал этишга йўналтирмоқда. Булар янги боғчаларни қуриш, эски биноларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш, болаларни ўқинчоқлар ва ривожлантирувчи материаллар билан таъминлаш. Бироқ ҳаммасини бирданига ҳал қилиш учун имкониятлар етарли эмас, шу боис бизнеснинг кўмаги биз учун жуда муҳим. Солиқ имтиёзларининг тақдим этилиши Ўзбекистонда хайрияни ривожлантириш учун таъсирчан рағбатга айланади, деб умид қиламиз», — дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.