ЕОИК бўйича мунозараларни тўхтатиш мумкин: қарор қабул қилинди
Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий кенгаши (ЕОИК)га аъзо бўлиши/бўлмаслиги бўйича мунозаралар партияларнинг ҳаммаси учун яхши сайловолди мавзусига айланди. Шунингдек ўзини пиар қилмоқчи бўлган сиёсатшуносларга ОАВда чиқиш учун яхши баҳонага ҳам айланди. Афсуски, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги шу ҳафтада 2030 йилгача республикани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясининг лойиҳасини (ID-8839) чоп этиб, уларни бундай имкониятдан маҳрум қилди. Концепция Президент қарори сифатида қабул қилинади.
Концепция мамлакатнинг етакчи олимлари, иқтисодчилари, амалиётчи-бизнесменлари томонидан ишлаб чиқилди ва бир неча марта хорижлик етакчи мутахассислар билан муҳокама қилинди. Бу яхши асосланган ва кенг қамровли ҳужжат. У муҳокамага таклиф этилган бўлса-да, унинг асосий бандлари барибир ўзгармайди.
ЕОИКга аъзо бўлиш масаласи Концепцияда жуда амбициоз мақсадларга эришиш шартларидан бири сифатида тилга олинади. Уларнинг орасида: 2030 йилга келиб реал ЯИМнинг 2,1 бараварга ўсишини ва аҳоли бошига чет эл валютасидаги ЯИМнинг 3 бараварга ўсишини таъминлаш вазифаси ҳам бор. Қўйилган мақсадларга эришиш учун иқтисодий ўсишнинг ўртача йиллик суръатини камида 6,4% даражада ушлаб туриш зарур. 2018-2030 йилларда ЯИМни оширишнинг асосий омиллари билан саноатни 2,3 бараварга, қурилиш ишларини 2,1 бараварга ва хизматлар соҳасини 2,1 бараварга ўстириш кўзда тутилган.
ЯИМнинг бундай даражаси ишсизликни камайтириш ҳақида сўз юритиш имконини беради, аҳоли даромадининг ўсишини таъминлайди ва қашшоқлик даражасини икки бараварга қисқартириб, яшаш давомийлигини 78-80 ёшгача оширади ва ўлим ҳолатларини бир ярим бараварга камайтиради. Давлат аҳолининг уй-жойга (20 кв м), ичимлик суви ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондиради.
Ўзбекистон якка ўзи бундай мақсадларга эриша олмайди. Жаҳон тарихида ҳам бундай ҳолатларга мисоллар йўқ. Бунинг учун Ўзбекистонга ЕОИК керак. На Концепция, на бошқа ҳужжатлар сиёсий мақсадларни кўзламаяпти, буларнинг барчаси “сайловолди шиорлари”.
Ўзбекистоннинг ЕОИКка аъзо бўлиши концептуал мақсад сифатида ҳужжатда бир неча марта тилга олинган. Даставвал – ўзгаришлар биринчи босқичининг бир қисми сифатида (2019-2021 йиллар). Иқтибос: “ЕОИК билан эркин савдо ҳақидаги келишув имзоланиши ҳисобидан ташқи савдони кенгайтириш”. Шунда Ўзбекистон иқтисодиётини хўжалик юритишнинг янги шароитларига мослаштириш бошланади.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг иккинчи босқичини Концепция 2022-2025 йилларга мўлжаллаяпти. Бу даврда “мамлакатнинг ЕОИКка киришини изчил ўрганиш” кўзда тутилган. Бу даврда “иқтисодиёт тармоқларида сифатли тузилмавий ўзгаришлар” кутилади. Концепцияга мувофиқ экспорт эркинлаштирилади, нотариф савдо тўсиқлари қайта кўриб чиқилади ва ҳ.к. Буларнинг барчаси ЕОИК ва ЖСТ келишувлари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
Шундай экан, мунозараларни якунласа ҳам бўлади …
Юрий Черногаев.
Шарҳлар