«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарга 60% гача чегирма жорий этди
«Ўзбекистон темир йўллари» айрим ички ва хорижий йўналишларга 20% дан 60% гача чегирмалар ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Anhor.uz мухбири миллий темир йўл компаниясига таянган ҳолда хабар беради.
Хусусан, “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги №060/059, 062/061 поездларга қуйидаги чегирмалар тақдим этилади:
– чипта поезд жўнашидан 2-5 сутка олдин харид қилинганида – 20%;
– чипта поезд жўнашидан 6-45 сутка олдин харид қилинганида – 60%;
«Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент» йўналиши бўйича №007/008 ички поездга ҳамда барча тоифадаги вагонларга қуйидаги чегирмалар тақдим этилади:
– чипта поезд жўнашидан 2-5 сутка олдин харид қилинганида – 50%;
– чипта поезд жўнашидан 6-45 сутка олдин харид қилинганида – 60%.
Шунингдек Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига келадиган давлатлараро поездларда плацкарта қийматига тарифнинг 50% миқдорида чегирма жорий этилди. Ўзбекистон Республикасидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига кетаётган барча йўловчи поездларига чегирма барча турдаги вагонларда плацкарта қийматига тарифнинг 30% ни ташкил қилади.
Шарҳлар