Суриядан «ватанига қайтаётганлар»ни яна кутамиз
Россия ва Туркия Сурияга ИШИД жангарилари ва бошқа гуруҳлар билан бирга бориб қолган оилаларни ватанига қайтариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади. 22 октябрь куни Сочида Владимир Путин ва Режеп Эрдоған ўртасидаги кечган 6 соатлик музокаралардан кейин имзоланган Қўшма декларациянинг саккизинчи банди ана шуни кўзда тутади.
Музокара томонлари хушмуомалалик билан қочоқлар деб атаётган ўша миллионта “оила аъзолари” орасида камида 1000 та Марказий Осиёлик фуқаро ҳам бор. Anhor.uz уларнинг қанчаси ўзбекистонлик экани ҳақида маълумот берганди.
Дастлабки пайтда “қочоқлар” Сурия-Туркия чегараси бўйлаб 30 километрлик масофага жойлаштирилиши кўзда тутилган. Музокаралар иштирокчиларининг тахминларига кўра, уларнинг сони 1 миллионга яқин бўлади. Музокара томонлари қайтиш нафақат “хавфсиз”, балки “ихтиёрий” ҳам бўлишини келишиб олишди.
YPG ва бошқа гуруҳларни қуролсизлантириш кўзда тутилаётгани боис жангарилар учун Суриядаги “бизнес” якунланди. Шунинг учун anhor.uz нашрининг Сочидаги ҳамкасблари кўпчилик қайтишни афзал кўришини тахмин қилмоқда.
Бу сафар “қайтувчилар”га Россия ҳарбий полицияси ва турк чегарачилари ёрдам беради. “Қочоқлар”ни 30 километрлик зонадан олиб чиқишга 23 октябрь тушликдан бошлаб бор-йўғи 150 соат ажратилади.
Бу вақт ичида миллион кишининг жангариларга алоқаси бор-йўқлигини текширишнинг иложи йўқ.
Демак, бизга ким келаётганини кутамиз…
Бош саҳифадаги фотосурат: ria.ru
Шарҳлар