2020 йилда Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 4 729 та (2019 йилда 8 074 та) назорат тадбири ўтказилган. Тадбирлар жараёнида 246 млрд.сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 168,8 млрд.сўмнинг бюджетга тикланиши таъминланди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
 
Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 709 та назорат тадбирларининг 573 тасида 96,6 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (29,8 млрд.сўм) нисбатан 3,2 мартага ошган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 723 та назорат тадбирларининг 523 тасида 40 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (13,8 млрд.сўм) нисбатан 2,9 мартага ошган.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (8,3 млрд.сўм) нисбатан 2 мартага ошган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 124 та назорат тадбирларининг 106 тасида 9,4 млрд.сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019-йилга (1,1 млрд.сўм) нисбатан 8,5 мартага ошган.

Шунингдек, Маданият (6,8 млрд.сўм), Сув хўжалиги (5,6 млрд.сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (5 млрд.сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (4,1 млрд.сўм), Қишлоқ хўжалиги (3,1 млрд.сўм) вазирликлари ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари, ҳокимиятлар (3,5 млрд.сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (7,8 млрд.сўм), ҳокимиятлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари (8,4 млрд.сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
 
Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 млрд.сўм миқдорида, жумладан Қашқадарё (26,1 млрд.сўм), Андижон (19,8 млрд.сўм), Сурхондарё (16,5 млрд.сўм), Фарғона (14,4 млрд.сўм), Тошкент (13,2 млрд.сўм), Жиззах (13 млрд.сўм), Самарқанд (13 млрд.сўм), Сирдарё (12,9 млрд.сўм), Наманган (12 млрд.сўм), Хоразм (6 млрд.сўм), Бухоро (3,6 млрд.сўм), Навоий (2,4 млрд.сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (13,8 млрд.сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (8,1 млрд.сўм) қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.
 
2020 йилда бюджет муассасаларида ўтказилган назорат тадбирларида 54,5 млрд.сўм миқдорида нақд пул маблағларини ўзлаштириш (банкдан олинган нақд пулни ташкилот ғазнасига кирим қилинмаслиги, ишламаган шахсларга иш ҳақи ҳисобланиб, тўланиши ва бошқалар) ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу қонун бузилиши ҳолатлари ўтган йил (2019-йилда – 7,2 млрд.сўм)га нисбатан 7,5 мартага кўпайган.
 
Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 48 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига ўрнатилган тартибда жарималар қўлланилди. Шунингдек, 3 033 та назорат тадбирларида аниқланган 239,5 млрд.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Бош саҳифадаги фотосурат: Nova24