Ўзбекистонда “эгасиз” баннерларни аниқлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш таклиф этилди
Ўзбекистон Коммуникация агентликлари ассоциацияси раҳбарияти “эгасиз” конструкцияларни аниқлаш ва ушбу билбордларни утилизация қилиш ҳақида судга ариза бериш учун ваколатли органларга ахборот тақдим этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил қилишни таклиф этди. Бу ҳақда Газета.uz маълум қилади.
«Ассоциациямиз қатор идоралар билан биргаликда тегишли ҳужжатларнинг лойиҳалари устида ишламоқда, —дейдиАссоциация раиси Алишер Нажмитдинов. — Ҳа, “спайслар” ҳаракатининг олдини олишга улгурмадик ва огоҳлантира олмадик, аммо мен ушбу вазиятдан ҳамма ўзига хулоса чиқариб олишига ишонаман, Тошкентдаги 200-300 та “эгасиз” баннерлар эса демонтаж қилинади».
“Шубҳасиз, ишчи гуруҳ шаҳарни “эгасиз” конструкциялардан тозалаш доирасида ҳаракат қилишдан олдин бозорнинг барча иштирокчилари ўз билбордларини эгасини аниқлаш имконини берадиган алоқа маълумотлари билан жиҳозлаш зарурати ҳақида билдирги олади. Бироқ кейин барч “эгасиз” реклама юзалари ҳеч бўлмаганда хавфсизлик мулоҳазаларидан кейлиб чиқиб, йўқ қилиниши керак”, – дея қайд этади Ассоциация.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Тошкентда гиёҳванд моддалар рекламаси яширинча жойлаштирилган баннер пайдо бўлганди. Яшнабод тумани ҳудудида баннер жойлаштиришга буюртмани 48 ёшли Ш.Ш. олган ва бажарган. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи ҳамда ташқи рекламани тайёрлаш билан шуғулланадиган фирма раҳбари фуқаро С.Х. буюртмачи бўлган.
Тошкентдан ташқари худди шундай баннер С.Х.нинг буюртмаси бўйича Самарқанд шаҳри ҳудудида ҳам жойлаштирилган. Айни пайтда баннер демонтаж қилинди.
29 ёшли С.Х. интернет орқали россиялик блогердан интернет орқали буюртма олганини, пулларни унга банк картаси орқали ўтказиб беришганини айтади.
Ш.Ш. ва С.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1 моддаси 2-қисмида кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузилган.
Якинда Самарканд шахрида инстповер компаниясига тегишли ролик куйилган.уша реклама ролигини Ким куйганини аниклаб берингизлар,илтимос.