Қирғизистон коронавирус тарқалган мамлакатларда бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга киришни чекламоқда

Қирғизистон коронавирус тарқалган мамлакатларда бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга киришни чекламоқда

Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан нота олди. Унда ҳукуматнинг шу йил 1 мартдан бошлаб, охирги 30 кун ичида коронавирус тарқалган мамлакатларда бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакат чегараси орқали киришига вақтинчалик чеклов жорий этиши ҳақида маълум қилинади.  Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар беради.

Салбий эпидемиологик вазиятга эга мамлакатлар рўйхати Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ва мунтазам равишда янгиланиб боради.
 
Мавзу бўйича қаранг:
Коронавирусни юқтирмаслик учун қўлларни қандай қилиб тўғри ювиш керак

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.