Korzinka.uz супермаркетларида 1,5 литрлик “Pepsi” қарийб 3,9 минг сўмдан сотилмоқда
Korzinka.uz супермаркетлар тармоғида оммабоп “Pepsi” газланган ичимлигининг нархи кескин тушиб кетди. Бу ҳақда савдо тармоғининг “Facebook”даги саҳифасига таянган ҳолда Kun.uz нашри хабар беради.
Маълумотларга кўра, 1,5 литрлик Pepsi 3 минг 890 сўмдан, бир литрлиги 2 минг 890 сўмдан, ярим литрлиги эса 1 минг 890 сўмдан сотилмоқда.
Нархлар нима сабабдан бу қадар арзонлашгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Аввалроқ, сентябр ойидан савдо расталарига Cоcа-Cола ичимлиги қайтиши, унинг бир ярим литрлик шакли тахминан 4 минг сўм атрофида бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Улашиш:
Шарҳлар