Ўзбекистонда илк бор MOKKOJI KOREA бутунжаҳон корейс маданияти фестивали ўтказилади

24-25 сентябрь кунлари Тошкентда MOKKOJI KOREA 2022 Бутунжаҳон корейс маданияти фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль ташкилотчилари Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги ва Корея халқаро маданий алмашинув фонди.

MOKKOJI KOREA фестивали давомида машҳур K-pop артистлари мухлислари билан мулоқот қиладилар, Халлю мухлислари эса кўргазмалар ва тадбирларга бепул ташриф буюрадилар, корейс халқи турмуш тарзи ва маданияти билан яқиндан танишадилар. Бу йил фестиваль биринчи марта оффлайн-форматда ўтказилмоқда. 2020 ва 2021 йилларда пандемия сабабли MOKKOJI KOREA онлайн ўтказилган эди ва унда Мьянма, Филиппин, Қозоғистон, Россия, Ҳиндистон, Индонезия мамлакатлари иштирок этганди.

MOKKOJI (모꼬지) корейс тилидан таржимада «ҳамкорликда учрашув, базм ташкил қилиш» маносини билдиради.

Халлю – Жанубий Корея замонавий маданиятининг бутун дунё бўйлаб тарқалишини билдирадиган атама.

MOKKOJI KOREA 2022 доирасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади, шу жумладан:

  • машҳур K-pop артистлар билан HI-FIVE фан-учрашувлар;
  • машҳур сериалларнинг костюмларини кийиб кўриш имконияти бериладиган корея дорамалари кўргазмаси;
  • вебтунлар (жанубий корея рақамли комикслари) кўргазмаси;
  • корея таомларининг дегустацияси;
  • MOKKOJI-маркет;
  • рақс танловлари.

Якуний концертда EXO гуруҳи қўшиқчиси, репер, актёр ва раққос Кай, қўшиқчи Ailee, бойбенд F.able иштирок этади. Шунингдек Халлю мухлислари учун Корея ва Ўзбекистон маданиятига бағишланган «кичик муҳокамалар» форматида бўлиб ўтади.

MOKKOJI KOREA 2022 фестивали 12 ноябрда Куала-Лумпурда давом этади.

K-pop концертга чиптани қандай ютиб олиш мумкин

Чипталар MOKKOJI KOREA сайтида ўйналади. Ғолиблар ариза берган даъвогарлар орасидан тасодифий тарзда танлаб аниқланади. Биринчи ўйин 17 август куни бўлиб ўтди, иккинчи ва учинчиси эса 31 август ва 7 сентябрда бўлиб ўтади.

Чипталарни шунингдек 24 ва 25 сентябрь кунлари кўргазма вақтида ўтказиладиган танловларда иштирок этиб ҳам ютиб олиш мумкин.

K-popнинг бутун дунёдаги мухлислари октябрь ойида MOKKOJI KOREA расмий YouTube-каналида концерт видеоларини томоша қилишлари мумкин.

Дастур

Кўгазмалар: 24 (10:00 дан 18:00 гача) ва 25 сентябрь (10:00 дан 16:00 гача)

K-pop концерти: 25 сентябрь, 18:00 да бошланади

Жойи: Анҳор-Локомотив паркидаги Axelon Karting Club картинг-клуби

Батафсилроқ  www.mokkojikorea.com да (ўзбек ва инглиз тилларида) 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.