Наманган вилоятида фотоэлектр панелларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Тошкент ва Сеул Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида фотоэлектр панелларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи устида ишламоқда, деб ёзади 12news нашри.
Бу ҳақда Ўзбекистондаги Корея Республикаси элчихонаси ҳузуридаги Корея савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўйича Агентлик (KOTRA) вакили Хасан Эшонқулов маълум қилди.
«Ўзбекистоннинг Cамарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фото электр станцияси қурилиши амалга оширилаётгани инобатга олинадиган бўлса, ушбу ишлаб чиқариш жуда долзарб ҳисобланади», — дейди Эшонқулов.
Улашиш:
Шарҳлар