Микрокредит олиш учун тақдим этиладиган аризани кўриб чиқиш муддати қисқарди

Микрокредит олиш учун тақдим этиладиган аризани кўриб чиқиш муддати қисқарди

2014 йил 4 сентябрдаги қонунга биноан “Микромолиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Норма” нашри хабар беради.

Унга кўра, аҳолидан банкка келиб тушган кредит аризасини кўриб чиқиш муддати 10 ишчи кунидан 3 кунгача қисқартирилди. Шу муддат ичида банк микромолиялаш хизматини тақдим қилиш ёки сабабини кўрсатган ҳолда буни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.