Самарқандда Форумлар мажмуаси барпо этилади

Самарқандда Форумлар мажмуаси барпо этилади

Самарқанддаги “Расмий делегацияларнинг қабуллар уйи” мажмуаси базасида халқаро форумлар, симпозиумлар ва бошқа тантаналарни нишонлаш учун мўлжалланган Форумлар мажмуаси барпо этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Форумлар мажмуасидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимларининг умумий сони 120 нафар киши, бошқарувчи ходимлар сони эса 5 нафар қилиб белгиланди.

Самарқанддаги Форумлар мажмуаси халқаро йирик иқтисодий ва маданий форумлар, илмий симпозиумлар ва анжуманларни ҳамда Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги ютуқларини намойиш этувчи ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказиш марказига айланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.