Давлат органларининг 310 та ноқонуний қарори бекор қилинди
Шу йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қонунчилик ҳужжатларини таснифлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича 231 та тақдимномани киритди. Ушбу тақдимномаларга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонунчилик ҳужжатларига зид тарзда қабул қилинган 310 та қарори бекор қилинди, дея хабар беради Адлия вазирлиги.
Шунингдек, 67 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қонунчилик соҳасидаги фаолиятини ўрганиш жараёнида юзага келган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида Адлия вазирлиги томонидан жойларда кўчма семинарларни ташкил этиш амалиёти йўл қўйилди, бу борадаги муаммоларнинг олдини олиш бўйича аниқ тавсиялар ва кўрсатмалар берилмоқда.
Шарҳлар