Ҳалокатли зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича машқлар ўтказилди
Тошкентда қурқарув бўлинмалари шахсий таркибининг махсус тактик ўқув машқлари ўтказилди. “Янги Чилонзор” СМ-9да ўтказилган машқлар доирасида ҳалокатли зилзила оқибатида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий фавқулодда вазияларни бартараф этиш ҳаракатлари устида ишланди.
Тадбир фуқаролар ҳимояси бўйича бошлиқ – Тошкент шаҳар ҳокимининг ташкилий кўрсатмаларига мувофиқ ўтказилди.
«Махсус тактик машқлар натижасига кўра ҳаракатларга якун ясалиб, унда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди ва бўлинмаларнинг ҳаракатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди», дея хабар беради Ўзбекистон ФВВнинг матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Anhor.uz таҳририяти яқин йиллар ичида кучли зилзилалар эҳтимоли ҳақидаги хабарни берганди.
Шарҳлар