Ислом банкининг маблағлари – қишлоқ жойларида уй-жой қурилишига
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) ва Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ жойларида уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлаш учун 100 млн. долларлик битимни имзолади, дея хабар беради “РИА Новости” ИТБнинг Ўзбекистондаги вакилига таянган ҳолда.
«Ушбу маблағлар Ўзбекистонда уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлашнинг биринчи босқичи доирасида ажратилди», — дейди ИТБ вакили. Маблағлар 17 йил муддатга тақдим этилади. Унинг ичида “Истисно” шартларида (банк комиссиясини ҳам ўз ичига олувчи фоизсиз фьючерс) 2 йиллик имтиёзли давр ҳам бор. ИТБ маблағлари мазкур дастурда қатнашаётган ўзбек банклари орқали қайта молиялаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йил август ойида Осиё тараққиёт банки қишлоқ жойларида уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга 500 млн. доллар миқдорида мультитранш молиялаштириш дастурини тақдим этишни маъқуллаган эди. Айни пайтга қадар Ўзбекистон томони ОТБнинг 400 млн.доллар миқдоридаги маблағини ўзлаштирди.
Шарҳлар